Abstract
<jats:p>Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг инвестицион жозибадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар фаолиятига тўхталиб ўтилган. Иқтисодий ўсиш: юқори иқтисодий ўсиш инвесторларни жалб қилади, сабаби у бозорнинг ўсиши ҳамда товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ошишини англатади. Мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги: инвесторлар учун хавфларни камайтиришга қаратилган мамлакат ёки минтақадаги барқарор сиёсий вазият ташкил этиш, уларнинг узоқ муддатли истиқболга ишончини оширади. Хорижий инвесторлар учун бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар: хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришда давлат инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва кафолатлар ишлатиши муҳимдир. Шунингдек, замонавий шароитларда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг инвестицион жозибадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар фаолияти ўрганилган.</jats:p>